Ўзбекистон октябрда Марокаш билан ўйнаши мумкин

Спорт

image

Марокашнинг Тенжер шаҳридаги “Гранд” стадиони қайта реконструкция қилинди. Стадионнинг қайта очилиш маросимида Марокаш ва  Ўзбекистон терма жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказиши режа қилинган. Бу ҳақда “Morocco world news” нашри хабар берди.

Манбага кўра, октябрь ойидаги FIFA кунларида Марокаш терма жамоаси Эритреяга қарши баҳс ўтказиши режа қилинганди, бироқ бу терма жамоа ўртоқлик ўйинини бекор қилди. Шундан сўнг Марокаш терма жамоаси Ўзбекистон терма жамоасига таклиф билан чиққан. Ҳозирда музокаралар якуний босқичда.

Ўйин 6-14 октябрь кунлари FIFAнинг халқаро ойнасида ўтказилиши режалаштирилган. Аниқ сана ҳозирча маълум эмас. Марокашнинг асосий мақсади жисмоний ва тактик жиҳатдан яхши тайёргарлик кўриш учун турли футбол услубларида ўзини синаб кўришдир. Ўйин мамлакатдаги энг катта стадион — 75 000 дан ортиқ ўриндиққа эга Танжердаги “Гранд” стадионида ўтказилади ва у ушбу аренанинг дастлабки расмий учрашуви бўлади. Бу стадион  аллақачон катта учрашувлар, Испания Суперкубоги, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва 2023 йил март ойида Бразилияга қарши ўртоқлик ўйинига мезбонлик қилган эди.

Маълумот учун, Марокаш терма жамоаси ҳам Жаҳон чемпионати 2026 йўлланмасини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Марокаш саралаш гуруҳининг сўнгги ўйинини жорий йилнинг 10 октябрь санасида Конго Республикасига қарши ўтказади.

Эслатиб ўтамиз,  Ўзбекистон миллий терма  жамоаси 13 октябрь куни Уругвай терма жамоасига қарши Малайзияда ўртоқлик ўйини ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон FIFA Марокаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг