Ўзбекистон октябрда Қозоғистон билан ўйнайди
Спорт
−
26 Сентябрь 8415 1 дақиқа
Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашувини ўтказади. Миллий терма жамоалар миқёсида эса музокаралар бўлиб ўтиши ўтказилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг октябрь ойида икки мамлакат ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари ўртасида бир қатор ўртоқлик учрашувлари режалаштирилган:
- 12 ва 14 октябрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон U-21 терма жамоалари ўртасида икки учрашув бўлиб ўтади;
- 3-14 октябрь кунлари Олмаота шаҳрида эса U-15 терма жамоалари ўзаро иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Шунингдек, ёшлар ва аёллар терма жамоалари иштирокида ҳам мунтазам тарзда ўзаро учрашувлар ташкил этиб келинмоқда.
Билдирилишича, айни пайтда Ўзбекистон ва Қозоғистон миллий терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувини ўтказиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Қозоғистон терма жамоасининг FIFA кунлари доирасидаги беллашувлари аллақачон белгилаб қўйилгани сабаб миллий жамоалар ўртасидаги учрашувни 2026 йилда ташкил этиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ FIFA Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекитон миллий терма жамоаси жорий йилнинг октябрь ойида Уругвайга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши ҳақида хабар берилган эди.