Ўзбекистон ноябрда Саудия билан ўйнайди
Sport
−
10:20 950 1 minute
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган FIFA кунлари доирасида Саудия Арабистони терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда “Ar-Riyodah” хабар берди.
Манбанинг хабар беришича, 2027 йилги Осиё Кубогига тайёргарлик доирасида ноябрь ойидаги халқаро танаффус пайтида саудияликлар иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ушбу йиғин доирасида жамоа Жанубий Корея ва Ўзбекистон терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
Иккала учрашув ҳам Ар-Риёдда шаҳридаги Имом университети стадионида ўтказилиши режалаштирилган.
Маълумот учун, 19-Осиё Кубоги 2027 йил 7 январдан 5 февралга қадар Саудия Арабистонининг Ар-Риёд, Жидда ва Ал-Хубар шаҳарларида бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иордания, Шимолий Корея ва Баҳрайн терма жамоалари билан бирга турнирнинг “Б” гуруҳидан жой олган. Саудия Арабистони терма жамоаси эса мусобақанинг гуруҳ босқичида Қувайт, Уммон ва Фаластин терма жамоалари билан баҳс олиб боради.
Live
All