Ўзбекистон мундиаль учун таркибини эълон қилди (видео)
Спорт
−
25 Май 7229 2 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 30 нафардан иборат футболчиларнинг рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Таркиб қуйидагича кўриниш олди:
Дарвозабонлар: Ўткир Юсупов (“Навбаҳор”), Ботирали Эргашев (“Нефтчи”), Абдувоҳид Неъматов (“Насаф”).
Ҳимоячилар: Авазбек Ўлмасалиев (ОКМК), Жаҳонгир Ўрозов (“Динамо”), Рустам Ашурматов (“Истиқлол”, Эрон), Умар Эшмуродов (“Насаф”), Абдуқодир Ҳусанов (“Манчестер Сити”, Англия), Абдулла Абдуллаев (“Дибба”, БАА), Фарруҳ Сайфиев (“Нефтчи”), Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Шерзод Насруллаев (“Пахтакор”), Беҳруз Каримов (“Сурхон”)
Ярим ҳимоячилар: Шерзод Эсанов (“Бухоро”), Одил Ҳамробеков (“Трактор”, Эрон), Акмал Мозговой (“Пахтакор”), Отабек Шукуров (“Банияс”, БАА), Жамшид Искандеров (“Нефтчи”), Жасур Жалолиддинов (“Сўғдиёна”), Азиз Ғаниев (“Ал Батаеҳ”, БАА), Умарали Раҳмоналиев (“Сабаҳ”, Озарбайжон)
Ҳужумчилар: Аббос Файзуллаев (“Истанбул Башакшеҳир”, Туркия), Жалолиддин Машарипов (“Истиқлол”, Эрон), Достон Ҳамдамов (“Пахтакор”), Остон Ўрунов (“Персеполис”, Эрон), Руслан Жиянов (“Навбаҳор”), Азиз Омонов (“Динамо”), Шерзод Темиров (“Эрбил”, Ироқ), Игор Сергеев (“Персеполис”, Эрон), Элдор Шомуродов (“Истанбул Башакшеҳир”, Туркия).
FIFA регламентига кўра, Жаҳон чемпионати учун терма жамоалар 26 талик таркиб билан рўйхатдан ўтади. Ўзбекистоннинг ҳозирги 30 талик таркиб АҚШга боради бироқ, якуний рўйхатдан 4 нафар футболчи тушиб қолади. Бу 4 футболчи номи кўп эҳтимол билан Нидерландия билан ўйиндан сўнг аниқ бўлади.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 26 май куни тонгда Тошкент - Нью-Йорк йўналиши бўйича Америка Қўшма Штатларига йўл олади. Шундан сўнг, АҚШда ўқув-йиғин машғулотлари ўтказади ва 1 июнь куни Канадага қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади. Жорий йилнинг 8 июнь куни терма жамоа Нидерландия билан навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Иброҳимҳалил Йўлдошев жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси