Ўзбекистон МТЖ жиддий йўқотишга учради

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов жароҳат олгани сабаб “CAFA Nations Cup” турнирида иштирок этмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди. 

Маълум қилинишича, кеча, 31 август куни Ҳусанов “Манчестер Сити” сафида “Брайтон”га қарши учрашув пайтида ўзини ноқулай ҳис қилган. Текширувлардан сўнг, унинг чап оёқ болдир мушагида кичик жароҳат борлиги аниқланган. 

Ассоциацияга кўра, Ҳусановнинг жароҳатдан тикланиш муддати 2 ҳафтани ташкил этиши мумкин. Шифокорларнинг тавсиясига биноан Ҳусанов “CAFA Nations Cup” турнирида иштирок этолмаслиги маълум бўлган.

Қайд этиш жоиз, “Манчестер Сити” ва “Брайтон” ўртасида кечган ўйинда Ҳусановнинг жамоаси 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Ҳусанов кичик лат ейишдан сўнг, 85-дақиқада майдонни тарк этди. Орадан 4 дақиқа ўтгандан сўнг, яъни 89-дақиқада “Манчестер Сити” дарвозасига 2-гол урилди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Гвардиола Ҳусанов ҳақида илиқ фикрлар билдирди ва агар у майдонда қолганида иккинчи голни бартараф этиши мумкинлигини айтди. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 август куни “CAFA Nations Cup” мусобақаси доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уммонга қарши тўп суриб, 1:1 ҳисобдаги дуранг натижани қайд этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Брайтон CAFA Nations Cup Абдуқодир Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг