Ўзбекистон МТЖ АҚШга жўнаб кетди (видео)
Спорт
−
10:10 3565 1 дақиқа
Бугун, 26 май куни эрталаб Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун АҚШга жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун, 26 май куни эрталабдан АҚШга йўл олди.
Аввалроқ, терма жамоа Қўшма Штатларга борадиган 30 нафардан иборат футболчилар рўйхатини маълум қилган эди. Ўзбекистон МТЖ дастлаб АҚШда ўқув-машғулот йиғини ўтказилиб, жорий йилнинг 30 май куни Канадага боради ва 1 июнь куни мезбонларга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. 8 июнь куни эса жамоа Нидерландияга қарши навбатдаги ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Иброҳимҳалил Йўлдошев жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси