Ўзбекистон мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатининг саватчалари маълум бўлди

Спорт

image

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган 2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими олдидан FIFA рейтинги эълон қилинди.

Рейтингга кўра, мундиалда қатнашувчи жамоалар 4 та саватчага ажратилди. Ўзбекистон мезбон мақомида бўлгани учун турнирнинг 1-саватидан жой олди. Бу дегани мезбонлар гуруҳ босқичида Бразилия, Португалия, Испания, Эрон ва Аргентина терма жамоалари билан тўқнаш келмайди.

1-саватча: 

Ўзбекистон, Бразилия, Португалия, Испания, Эрон, Аргентина.

2-саватча:

Марокаш, Қозоғистон, Таиланд, Франция, Украина, Парагвай.

3-саватча:

Хорватия, Янги Зеландия, Венесуэла, Афғонистон, Коста-Рика, Тожикистон.

4-саватча:

Нидерландия, Гватемала, Панама, Ангола, Ливия, Куба.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон футзал терма жамоаси янгиланган FIFA рейтингида нечанчи ўринни эгаллагани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Португалия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг