“Ўзбекистон” меҳмонхонасининг нархи яна пасайтирилди
Жамият
−
05 Сентябрь 2019
9580Жорий йилнинг февраль ойида пойтахт Тошкентдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан сотувга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик. Унинг бошланғич баҳоси 33 миллион АҚШ доллари этиб белгиланган эди. Аммо харидор чиқмагач, меҳмонхонанинг нархи 10 фоизга туширилиб, .29,7 млн доллар этиб белгиланганди.
Эндиликда мазкур сумма яна 3,3 млн долларга туширилиб, 26,4 млн доллар этиб белгиланди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Меҳмонхнани сотиб олишга талабгор бўлучиларга инвестиция мажбуриятлари ҳам бор. Инвестиция мажбуриятларига кўра, мажмуани сотиб олган инвесторга икки йил ичида 100 млрд сўм миқдорида сармоя киритиши, 10 йил давомида асосий фаолият тури яъни меҳмонхона хизмати кўрсатишни сақлаб қолган ҳолда ташқи фасадини ўзгартирмасдан меҳмонхонани таъмирлаши ва бошқарувга энг илғор менежерларни жалб қилиши талаб этилади.
Эслатиб ўтамиз, мажмуа 2017 йилда 7 млрд 100 миллион сўм, 2018 йилда 6 млрд 300 миллион сўм соф даромад кўрган. Меҳмонхона умумий эр майдони 17 482 метр квадратни ташкил этади. Бино 17 қаватдан иборат бўлиб, жами 315 та хонаси мавжуд.
Маълумот ўрнида, ушбу меҳмонхона бир неча йиллар давомида тошкентлик таниқли тадбиркор, мамлакатнинг бадавлат шахсларидан бири – “Ботир алюминий” номи билан танилган Ботир Раҳимовга тегишли бўлган.
У бундан уч йил аввал россиялик таниқли ўзбек миллиардери Алишер Усмоновнинг собиқ келини – марҳум жияни Бобур Усмоновнинг беваси Диёра Усмоновага уйланган эди. Шундан сўнг мамлакатни тарк этган Ботир Раҳимов турмуш ўртоғи билан Туркиянинг Истанбул шаҳрида яшаб келмоқда. Бу орада унга тегишли бўлиб келган "Ўзбекистон" меҳмонхонаси ҳам сотувга қўйилган.
LiveБарчаси