“Ўзбекистон” меҳмонхонасида ёнғин чиқди

3-саҳифа

image

Бугун, 12 июль куни Тошкент шаҳридаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 14:45 да  Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шох кўчасида жойлашган “Ўзбекистон” меҳмонхонасининг 10-қаватида ёнғин содир бўлаётгани бўйича Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 14:49 да етиб бориб, ёнғин соат 14:54 да ўчирилган.

Билдирилишича, айтилган манзилда бинонинг ёнғинга қарши ўрнатилган хавфсизлик тизимлари ўз вақтида ишлагани сабабли ёнғин ўз вақтида тезкорлик билан бартараф этилган.

Меҳмонхонанинг 10-қаватидаги ишчи хизматчилар хонаси  ёниб зарарлангани аниқланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар фуқаролар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахдаги ресторанда ёнғин содир бўлган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг