Ўзбекистон МДҲнинг саноат соҳасидаги битимига қўшилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида»ги ПҚ-5056-сон қарори қабул қилинди. Қарор билан Ўзбекистон МДҲ иштирокчи-давлатларининг саноат соҳасида ҳамкорлиги ва саноат сиёсати бўйича Кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги Битимига қўшилди.

Битим 2012 йил 30 майда Ашхобод шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган.

Битим тарафлари қуйидаги йўналишлар бўйича МДҲ иштирокчи-давлатларининг саноат соҳасида ҳамкорлик қиладилар:

•    саноат сиёсати бўйича қарорларни ўзаро келишилган ҳолда ишлаб чиқиш;
•    саноат соҳасида ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича МДҲ доирасида қабул қилинган халқаро шартномалар ва қарорлар ижросини таъминлаш;
•    ушбу Битимнинг иштирокчи-давлатларининг алоҳида саноат тармоқлари бўйича ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаш, саноат соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини келишиш, қўшма дастурлар ва лойиҳалар рўйхатини шакллантириш;
•    саноат тармоқлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатбардошлигини ошириш ва барқарор ривожлантиришга қаратилган саноат соҳасидаги ҳамкорликдаги хатти-ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва бошқалар.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

МДҲ

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг