Ўзбекистон Марказий Америкадаги давлат билан дипломатик алоқа ўрнатди
Жамият
−
28 Сентябрь 2024 5652 1 дақиқа
Ўзбекистон Марказий Америкадаги Багама Ороллари Ҳамдўстлиги билан дипломатик алоқа ўрнатди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Теlegram-каналида маълум қилди.
Икки давлат ўртасидаги қўшма коммюнике Ташқи ишлар вазирлари – Бахтиёр Саидов ва Фредерик Митчел томонидан имзоланди.
“Мамлакатларимиз орасидаги масофа узоқ бўлишига қарамай самарали алоқаларни ўрнатиш учун кўплаб муҳим имкониятлар мавжудлигини таъкидладик”, дея ёзган Саидов.
Шу тариқа Ўзбекистон дипломатик алоқа ўрнатган давлатлар сони 156 тага етди.
Эслатиб ўтамиз, жорий ҳафта давомида Ўзбекистон Кабо-Верде, Сейшел ороллари, Того, Либерия, Брунди ва Ботсвана билан дипломатик муносабатлар ўрнатганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь