Ўзбекистон мактабларида гастрабайтерлик фанини киритиш таклиф қилинди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқда “Мактабларда гастарбайтерлик фанини киритиш керак. Ҳар йили мактабни 700 минг ўқувчи битириб, уларнинг деярли ярми мардикорчиликка маҳкум!” мазмунидаги пост эълон қилинди.

Ўзбекистонда 2018 йилда 11 йиллик таълим тизимига қайта ўтилди. Халқ таълими вазирлиги Матбуот котиби мазкур постга билдирган муносабатида янги тизимга ўтилганидан сўнг ўтган йили мактабни 200 мингда зиёд ўқувчи битирди. Жорий йилда ҳам битирувчилар сони 200 мингдан зиёд бўлади.

“Ёшларни касбга ўргатиш масаласига келсак, халқимизда “Йигит кишига 40 ҳунар оз” нақли бор. Мазкур нақлга нафақат ўқув муассасалари, балки ота-оналар ҳам амал қилиши лозим.

Шуни таъкидлаш лозимки, жорий ўқув йилидан бошлаб, мутлақо янги профессионал таълим тизими йўлга қўйилиб, 340 та касб-ҳунар мактаби, 147 та коллеж ва 143 та техникум ташкил этилади. Мазкур ўқув масканларида ёшларнинг касб ўрганиши кўзда тутилган.

Халқ таълими тизимига келсак, ҳозирда ўқув дастурлари қайта кўриб чиқилмоқда. Унда замонавий компетенцияларни ривожлантиришга катта аҳамият берилади.

Мамлакатимизда денгизга тўғридан-тўғри чиқиш имкони бўлмагани учун товарларни экспорти қимматга тушади. Бу ҳолат инобатга олиниб, юртимизда “1 миллион миллий дастурчи” лойиҳаси амалга оширилмоқда”, дейди ХТВ масъули.

Таъкидланишича, Халқ таълими вазирлиги АҚШлик ҳамкорлар билан IT-Nation лойиҳасини амалга оширмоқда. Лойиҳа доирасида мактабларда ахборот технологиялари ва информатика фанлари дастури ҳамда дарсликлари қайтадан яратилади.

Бундан ташқари, АҚШ ва Буюк Британия ташкилотлари билан English Speaking Nation лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида мактабларда инглиз тилини ўқитиш такомиллаштирилади. Бунинг натижасида битирувчилар ўз билимлари ёрдамида меҳнат бозорида ўз ўринларини топишлари учун имконият яратилади.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант мактаб

Баҳолаганлар

163

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг