Ўзбекистон маҳсулотларининг Саудия Арабистонига экспорт ҳажми оширилади

Жамият

image

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг Саудия Арабистонига экспорт ҳажми ошади. Бу ҳақда Ўзбекистон элчихонаси ходимларининг Саудия Арабистони Савдо-саноат палаталари федерацияси Минтақавий ва халқаро алоқалар директори Халил ал-Афра билан учрашувида маълум қилинди.

Унда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Саудия Арабистони бозорига экспорт қилиш, икки давлат савдо-саноат палаталари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини жадаллаштириш ва ташрифлар алмашинувини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинган.

Мулоқот давомида томонлар икки мамлакат Савдо саноат палаталари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш масалаларига эътибор қаратди.

Учрашув якунида Саудия Арабистони Савдо-саноат палаталари федерацияси раиси бошчилигида ишбилармон доира вакилларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш юзасидан келишиб олинди.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон экспорт Саудия Арабистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made