Ўзбекистон коронавирусни қон зардоби билан даволашдан воз кечди. Нега?
Жамият
−
13 Июль 2020
23452Ўзбекисонда коронавирусдан даволанганларнинг қон зардобини беморларга қуйиш орқали даволаш усули муваффақиятсиз якунланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов маълум қилди.
“Коронавирус инфекциясини юқтириб олиб, кейинчалик тузалган беморларнинг қон зардобларини (қон плазмаси) беморларга қуйиш самара бермади. Чет эл тажрибасида ҳам бу иш бермагани сабабли Ўзбекистонда ҳам бу амалиёт тўхтатилди”, деди Коронавирусга қарши курашиш махсус комиссияси аъзоси Ҳабибулла Оқилов.
Оқиловнинг маълум қилишича, ўзбекистонлик мутахассислар Россия, Германия, Корея ва Япония далватларидаги ҳамкасблари билан мулоқотда бўлиб турибди. Шу орқали беморларни даволашда энг илғор усуллар қўлланяпти. Аммо қон плазмасини қуйиш ўзини оқламаган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 13 193 нафарга етди. Ҳозиргача уларнинг 7852 нафари соғайган ва 61 нафари вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь