Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият тобора мураккаблашмоқда – ССВ
Жамият
−
09 Январь 2022
16770Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият тобора мураккаблашмоқда. Мамлакат бўйлаб ушбу касалликка чалинганлар сони расман 200 мингдан ошди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
8 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 369 нафарга ортиб, 200 341 кишини ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 14 нафари Андижон вилоятида;
• 7 нафари Бухоро вилоятида;
• 15 нафари Жиззах вилоятида;
• 4 нафари Навоий вилоятида;
• 6 нафари Наманган вилоятида;
• 42 нафари Самарқанд вилоятида;
• 6 нафари Сирдарё вилоятида;
• 1 нафари Сурхондарё вилоятида;
• 7 нафари Фарғона вилоятида;
• 16 нафари Хоразм вилоятида;
• 56 нафари Тошкент вилоятида;
• 195 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Андижон вилоятида 6 нафар;
• Бухоро вилоятида 4 нафар;
• Жиззах вилоятида 8 нафар;
• Қашқадарё вилоятида 1 нафар;
• Наманган вилоятида 7 нафар;
• Самарқанд вилоятида 40 нафар;
• Сурхондарё вилоятида 2 нафар;
• Фарғона вилоятида 9 нафар;
• Хоразм вилоятида 8 нафар;
• Тошкент вилоятида 14 нафар;
• Тошкент шаҳрида 22 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197073 (+121) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1494 нафарни ташкил қилган.
LiveБарчаси