Ўзбекистон Хитойдан 100 та дрон олди

Жамият

image

Ўзбекистонга Хитойда ишлаб чиқарилган 100 та замонавий агродрон олиб келинди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, вазирлик ташаббуси ҳамда Жаҳон банки кўмагида Хитойда ишлаб чиқарилган 100 та замонавий дрон Ўзбекистонга олиб келинган.

Уларнинг 50 таси экин майдонларини масофадан мониторинг қилиш, яна 50 таси эса, ўғитлаш, зараркунандаларга қарши ишлов бериш ва агротехник тадбирларни бажариш учун мўлжалланган.

“Лойиҳа доирасида хитойлик мутахассислар томонидан маҳаллий кадрлар ҳам тайёрланмоқда. “Ўздаверлойиҳа” ДИЛИ ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг 30 нафар мутахассиси дронларни бошқариш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича ўқитилмоқда, келгусида эса 100 нафар малакали оператор тайёрлаш режалаштирилган”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой агродрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг