Ўзбекистон каратэ терма жамоаси ЖЧдан қайтиб келди
Спорт
−
23 Ноябрь 2021
2874БААнинг Дубай шаҳрида каратэ WКF бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтди. Унда эркаклар ўртасида 75 кг вазн тоифасида татамига чиққан Достонбек Отаболаев финалда АҚШлик Томас Скотт устидан ишончли ғалабага эришиб, Ўзбекистонга тарихий олтин медални тақдим этган эди.
Ушбу Ўзбекистон вакили тарихида илк маротаба совриндорлар қаторидан жой олди. Бундан ташқари каратечилар жамоавий кумите баҳсларида ярим финалга қадар етиб боришгани таҳсинга лойиқ.
Кеча, 22 ноябрь куни каратэ бўйича миллий терма жамоа аъзолари Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси ҳамда спортчиларнинг оила аъзолари кутиб олди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақада дунёнинг 104 та мамлакатидан жами минг нафарга яқин спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси битта олтин медаль билан умумжамоа ҳисобида 8-ўринни эгаллади.
LiveБарчаси