Ўзбекистонлик каратэчи Жаҳон чемпиони бўлди
Спорт
−
20 Ноябрь 2021
4585Кеча, 20 ноябрь куни БАА давлатининг Дубай шаҳрида каратэ WКF бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Достонбек Отаболаев олтин медални қўлга киритди.
Эркаклар ўртасида 75 кг вазн тоифасидаги финалда спорт яккакурашлари бўйича олий спорт маҳорати мактаби спортчиси Достонбек Отаболаев АҚШ вакили Томас Скотт устидан ишончли ғалабага эришди ва Ўзбекистон миллий терма жамоасига тарихий ғалабани тақдим этди. Чунки бунга қадар ҳеч бир ўзбек каратэ вакили ЖЧ олтин медалини қўлга киритмаган эди.
Мусобақада дунёнинг 104 давлатидан жами 983 нафар спортчи ғолиблик учун татамига чиқди. Ушбу Жаҳон чемпионатига Ўткам Бекпўлатов бошчилигида 15 нафар ўзбекистонлик каратэ усталари жўнаб кетган эди.
Эслатиб ўтамиз, каратэ WKF бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 23 ноябрь куни Njirtynuf қайтиб келишади.
LiveБарчаси