Ўзбекистон Қозоғистонга сув етказиб бериш ҳажмини 16 млрд кубометргача оширади
Олам
−
11 Февраль
5799Ўзбекистон Қозоғистонга 2025 йил 1 октябрга қадар 16 миллиард кубометр сув жўнатади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги маълум қилди .
Билдирилишича, бу ўтган сув хўжалиги йилига нисбатан 1 миллиард куб метр кўпдир. 2023 йилнинг октябридан 2024 йилнинг октябригача Қозоғистонга 15 млрд кубометр сув етказиб берилган. Ўзбекистон томони 2025 йилги суғориш мавсумида Дўстлик канали орқали барқарор сув таъминотини ҳам таъминлашга кўмаклашади.
“Муҳокама қилинадиган яна бир мавзу Сирдарёда сувни ҳисобга олишни автоматлаштириш бўлди. Биз илгари ҳар бир мамлакатда бундай тизимлар ўрнатиладиган дастлабки 10 та 5 та нуқтани белгилаб олдик. Бугун биз лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун техник шартларни келишиб олдик. Февраль ойида халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида қўшма ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтади, унда келгусидаги ҳамкорликдаги ҳаракатлар муҳокама қилинади”, деди Сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов.
Бундан ташқари, вазирлар Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ва Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти фермерларининг сув таъминотини яхшилаш имконини берувчи давлатлараро каналларда таъмирлаш ишларини биргаликда олиб боришга келишиб олдилар.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қозоғистон Республикаси Сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги Орол денгизига рекорд миқдорда сув йўналтирилишини маълум қилганди. 2024 йил октябрь ойидан жорий йилнинг январигача Шимолий Орол денгизига 1 миллиард куб метр сув жўнатилди. Бу аввал режалаштирилган ҳажмдан 100 миллион куб метрга кўпдир. Марказий Осиё давлатлари билан эришилган келишувлар туфайли 2025 йил март ойи охиригача Шимолий Оролга жами 1,6 миллиард куб метр сув жўнатилади.
LiveБарчаси
Доллар курси яна тушди.
18:15