Ўзбекистон Қирғизистонга гуманитар ёрдамнинг навбатдаги партиясини етказиб берди
Жамият
−
21 Ноябрь 2020
5400Қўшни давлатда мобил шифохона барпо этиш учун Ўзбекистондан Қирғизистонга, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти кўмагида, ихтисослаштирилган шифохона контейнерларининг иккинчи партияси етказиб берилди.
200 ўринга мўлжалланган 40 та шифохона контейнерлар ортилган поезд “Бишкек-1” темир йўл станциясига етиб борди. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси в.б. бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясини Қирғиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ва “Қирғиз темир жоли” давлат корхонаси бош директори кутиб олди.
Учрашув давомида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси в.б. ҳамда “Қирғиз темир жоли” давлат корхонаси бош директори ўзаро ҳамкорлик ва икки давлат темир йўлларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Аввалроқ, Ўзбекистон Президентининг ташаббуси билан биродар қирғиз халқини қўллаб-қувватлаш акция тадбири доирасида Қирғизистонга 3000 тонна буғдой ва ихтисослаштирилган шифохоналарнинг битта партиясидан иборат гуманитар юк юборилгани ҳақида хабар берилган эди.
Шунингдек, қўшни давлатга 100 минг жуфт бир марталик тиббий қўлқоп ва 10 мингта тиббиёт комбинезони, 2 мингта тиббий ҳимоя қилувчи кўзойнак, 10 мингта тест синовлари, 5 минг қути Ремдесивир ва минг қутидаги Гепарин, 4 минг дона натрий хлор, шунингдек шприц ва системалардан иборат ёрдам юки ҳам жўнатилганди.
LiveБарчаси