Ўзбекистон қайси давлатлар билан кўпроқ савдо қилмоқда?
Бу қизиқ
−
21 Май
67482024 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар рейтингида Хитой етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар бермоқда.
- Хитой – 3,9 млрд доллар;
- Россия – 3,8 млрд доллар;
- Қозоғистон – 1,2 млрд доллар;
- Туркия – 920,2 млн доллар;
- Корея – 695 млн доллар;
- Франция – 386,4 млн доллар;
- Германия – 345 млн доллар;
- Афғонистон – 308,6 млн доллар;
- Туркманистон – 288,5 млн доллар;
- Ҳиндистон – 270,3 млн доллар.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 4 ойда жаҳоннинг 186 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб, ташқи савдо айланмаси ҳажмини 20,9 млрд АҚШ долларига етказган. ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (19 %), Россия (18,4 %), Қозоғистон (5,9 %), Туркия (4,4 %) ва Корея Республикасида (3,3 %) қайд этилган.
Экспорт – 8,5 млрд (9 % га ошган)
Импорт – 12,4 млрд (3,9 % га ошган)
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 9,9 млрд АҚШ долларидан ошгани хабар қилинганди.
Ҳабиб Жўрабоев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь