Ўзбекистон IX қишки Осиё ўйинларидаги илк медалини қўлга киритди

Спорт

image

Ўзбекистон делегацияси 26 йиллик танаффусдан кейин қишки Осиё ўйинларининг олтин медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фигурали учиш бўйича терма жамоамиз аъзолари Дмитрий Чигирей ҳамда Екатерина Гейниш жуфтлиги 176.43 балл жамғариб, мусобақада энг яхши натижага эришди.

Кун дастурида фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Нигинабону Жамолиддинова ҳамда Севинч Раҳимова қишки Осиё ўйинларида дебют қилди. Қисқа дастурдаги ижроси билан Жамолиддинова 27.88, Раҳимова эса 18.09 балл жамғарди. Энди улар эртага эркин дастурдаги чиқишларини намойиш этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё ўйинлари Екатерина Гейниш Дмитрий Чигирей

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг