Ўзбекистон Филиппин билан ҳам ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади

Олам

image

Ўзбекистон Филиппин билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлади. Бу ҳақда кеча, 1 декабрь куни президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов ўзининг LinkedIn саҳифасида маълум қилди.

Ўрунов ва республиканинг ЖСТдаги элчиси Тиханки Мануэль кеча, 1 декабрь куни Женевада бўлиб ўтган учрашувда протоколни имзолаган. Маросимда ЖСТ бош директори ўринбосари Чжан Сянчен ҳам иштирок этган.

“Мен Женевада мен биладиган энг яхши элчилардан бирига қатнашгани, қўллаб-қувватлагани ва биргаликда етказиб бергани учун миннатдорлик билдирмоқчиман”, дейди Ўнуров.

Филиппин Ўзбекистон билан ташкилотга аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлаган 23-мамлакат бўлди. Сўнгги икки ойда Ўзбекистон Сальвадор, АҚШ ва Хитой билан шу бўйича музокараларни якунлаган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон ЖСТ Филиппин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг