Ўзбекистон FIFA рейтингида пастлади
Спорт
−
20 Январь 3835 1 дақиқа
Жорий йилнинг январь ойида якунига етган Африка кубогидан сўнг FIFA рейтинги янгиланди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси рейтингда икки поғона пастлади.
Янгиланган рейтингга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ўрнидан икки поғона пастлаб, 52-ўриндан жой олган. Шунингдек, миллий терма жамоа Осиё жамоалари орасида 5-ўринни банд этган. Ўзбекистондан юқорида, Австралия (27), Жанубий Корея (22), Эрон (20) ва Япония (19) миллий терма жамоалари ўрин олган. Ҳозирда Ўзбекистон МТЖ рейтингда 1462.03 очко жамғарган.
Рейтингда Испания терма жамоаси 1-ўринни, Аргентина терма жамоаси 2-ўринни, Дидье Дешам шогирдлари 3-ўринни сақлаб қолган.
Умумий юқори ўнлик эса қуйидагича:
• Испания
• Аргентина
• Франция
• Англия
• Бразилия
• Португалия
• Нидерландия
• Марокаш
• Бельгия
• Германия
Live
Барчаси