Ўзбекистон FIFA рейтингида 2 поғона юқорилади (жадвал)
Спорт
−
26 октябр 2023 8741 1 дақиқа
Халқаро футбол ассоциациясининг (FIFA) янгиланган рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 73-ўриндан жой олди.

“Оқ бўрилар"нинг Осиё қитъасидаги ўрни эса ўзгаришсиз 10-поғонада қолган. Қитъа миқёсидаги топ-10 ликда Япония энг яхши ўринни эгаллаган. Кунчиқар юрт вакиллари FIFA рейтингида 18-ўринга лойиқ кўрилган. Ўзбекистонга қўшни Қирғизистон 97-, Қозоғистон 98-, Тожикистон 109-, Туркманистон эса 141-ўринларни банд этган.

Аргентина ҳамон рейтинг пешқадами сифатида қайд этилган бўлса, Франция иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Кучли учликка эса Бразилия якун ясаган.

Live
БарчасиИсроил дрони Ғазода автомобилга зарба берди
13 сентябр