Ўзбекистон Эронга яна 15 та юк машинасида ёрдам юборди

Жамият

image

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдамнинг иккинчи партиясини жўнатди. Биринчи ёрдам карвонидан икки ой ўтиб, фармацевтика маҳсулотлари ва тиббий воситалар билан тўлиқ юкланган 15 та юк машинаси чегарадан ўтказилди. Бу ҳақда Press TV хабар берди.

“Ҳамжиҳатлик” дастури доирасида юборилган гуманитар юк “Даргаз” қуруқликдаги чегара пункти орқали Эрон ҳудудига киритилган. Юклар кейинчалик эҳтиёжманд аҳолига етказиш учун Эрон Қизил Ярим ой жамиятига топширилиши режалаштирилган.

“Ўзбекистоннинг Эрон билан бирдамлик кампанияси доирасидаги, таркибида 15 та юк машинасида дори-дармон ва тиббий буюмлар бўлган иккинчи карвони “Даргаз” қуруқликдаги чегара маскани орқали мамлакат ҳудудига кириб борди ва Эрон Қизил Ярим Ой Жамиятига топширилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, биринчи йирик гуманитар ёрдам карвони жорий йилнинг март ойида юборилган бўлиб, унда Ўзбекистон томонидан ун, гуруч, шакар, макарон маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, консервалар ҳамда биринчи тиббий ёрдам учун зарур дори воситалари етказилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Эрон ёрдам карвони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг