Ўзбекистон Эрон билан дурранг ўйнади

Спорт

image

Бугун, 10 январь куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубогидаги 2-тур доирасида Эронга қарши майдонга тушди. Унда томонлар муроса йўлини танлади ва 0:0 ҳисобида дурранг натижа қайд этилди.

Биринчи бўлим тенгкурашлар остида бошланди. Иккала жамоа вакиллари гол уриш учун баъзи имкониятларга эга бўлди, бироқ ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимда эронлик футболчилар кичик устунликка эга бўлди. Аммо Ўзбекистон олимпия терма жамоаси тартибли ҳимояланиб, қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилди. Кичик имкониятлар бўлганига қарамай, ўйин охиригача ҳисоб очилмади. Якунда баҳс нурсиз дурранг билан якунланди.

Мазкур ўйиндан сўнг Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 4 очко жамғариб, гуруҳда 2-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси гуруҳдаги илк баҳсда Ливан олимпия терма жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

футбол Осиё кубоги Ўзбекистон U-23 олимпия терма жамоаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг