Ўзбекистон дзюдочилари халқаро мусобақада тарихий натижа қайд этди
Спорт
−
06 Март 2023 4901 1 дақиқа
Жорий йилнинг 3-5 март кунлари Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири бўлиб ўтди. Дунёнинг 50 га яқин мамлакатидан келган тажрибали дзюдочилар қатнашган мусобақада мезбонлар тарихий натижага эришди.
Турнирда ўзбекистонлик спортчилар 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза, жами 8 та медалга сазовор бўлди. Муросасиз беллашувларда Муроджон Йўлдошев -73 кг, Давлат Бобонов -90 кг ва Алишер Юсупов +100 кг вазн тофасида олтин медалга эга чиқди. -66 кг вазн тоифасида Сардор Нуриллаев шоҳсупанинг 2-поғонасидан жой олди.
Достон Рўзиев, Муҳриддин Тиловов ва Мусо Собиров мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди.
Қизлар ўртасида -70 кгда мамлакат шарафини ҳимоя қилган тажрибали Гулноза Матниёзова 3-ўрин учун баҳсда украиналик Наталья Чистяковадан беллашув якунланишига 4 сония қолганда устун келди.
Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон термаси дзюдо ватани Япониядан кейин 2-ўринни банд этди. Бу “Катта дубулға” турнирларида медаллар сони бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учун янги рекорд ҳисобланади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь