Ўзбекистон делегацияси Олимпиадага йўл олди

Спорт

image

Ўзбекистон делегацияси Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун Италияга йўл олди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, саралаш цикли якунига кўра, Дмитрий Чигирёв ҳамда Екатерина Гейниш фигурали учишнинг жуфтлик, Медет Назаров тоғ чанғисининг слалом ва гигант-слалом, Даниил Ейбог шорт-трекнинг 500 метр масофага югуриш йўналишларида Олимпиада йўлланмаларига сазовор бўлган. Бироқ, Олимпиадага тайёргарлик жараёнида Дмитрий Чигирёв жароҳат олиб, мусобақагача тиклана олмади. Шу боис мусобақаларда Ўзбекистон делегацияси тоғ чанғиси ва шорт-трек дастурларидагина иштирок этади.

Бўлажак қишки Олимпия ўйинлари жорий йилнинг 6-22 февраль кунлари Италиянинг Милан ҳамда Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олимпия ўйинлари олдидан Австралия терма жамоасида коронавируснинг икки ҳолати аниқланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Италия Милан-Кортина-2026 Медет Назаров Даниил Ейбог

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг