Ўзбекистон делегацияси Хоманаийнинг дафн маросимида қатнашди 

Олам

image

Бугун, 3 июль куни Ўзбекистон делегацияси Эроннинг АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган собиқ олий раҳбари Али Хоманаий билан видолашув маросимида иштирок этди. Бу ҳақда “Mehr news” хабар берди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов ва унга ҳамроҳлик қилаётган делегация Эрон собиқ олий раҳнамоси марҳум Али Хоманаийнинг дафн маросимида қатнашган.

Шунингдек, Туркманистон халқининг Миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам марҳумнинг дафн маросимида иштирок этган.

Маълумот учун, Эрон ва Ироқда мамлакатнинг марҳум олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий билан видолашиш учун олти кунлик кенг кўламли мотам маросимлари бошланди. Эрон Ички ишлар вазири ўринбосари ва мотам тадбирларини ташкил этиш бўйича штаб раҳбари Али Акбар Пуржамшидиён 30 дан ортиқ давлат ва 90 дан зиёд мамлакатнинг диний пешволари видолашув маросимларида қатнашишга тайёрлигини маълум қилган.

Мотам тадбирлари бугун, 3 июль куни Теҳрондаги “Мосалла” мажмуасида бошланган. Шу вақтдан бошлаб майдон оммавий видолашув учун очиқ. Маросимлар мамлакатнинг бошқа шаҳарлари, жумладан, Қум ва Машҳадда ҳам бўлиб ўтади. Алоҳида тадбирлар шиа исломи учун муқаддас саналган Ироқнинг Нажаф ва Карбало шаҳарларида ўтказилиши кўзда тутилган. Олий раҳбар жасадини дафн этишнинг якуний маросими 9 июль куни Машҳадда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Оятуллоҳ Али Хоманаий билан расмий видолашув маросими унинг 28 февраль куни АҚШ ва Исроилнинг Эронга берган илк зарбалари оқибатида вафот этганидан қарийб тўрт ой ўтиб ўтказилмоқда.

Нурдинжон Исмоилов Тошкент шаҳридаги Эрон элчихонасига ташриф буюриб, марҳум Эрон Али Хоманаийнинг вафоти муносабати билан очилган хотира дафтарини имзолаганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг