Ўзбекистон COVID-19 вакцинаси ҳаммуаллифи сифатида тан олинди

Жамият

image
Ўзбекистонда синалган Хитой вакцинаси неча кишига ножўя таъсир қилди? north_east

Ўзбекистонда синалган Хитой вакцинаси неча кишига ножўя таъсир қилди?

Хитойнинг “Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.,Ltd” компаниясининг коронавирусга қарши ZF-2001 вакцинаси тез орада Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC 2001 номи билан тарқатилиши кутиляпти. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалида хабар берилди.

Инновацион ривожланиш ва Соғлиқни сақлаш вазирликларининг ZF-2001 вакцинаси синовларида фаол иштирок этгани, шунингдек, клиник тадқиқотларга қўшган ҳиссасини инобатга олиб, Ўзбекистон мазкур вакцинанинг ҳаммуаллифи сифатида тан олинди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда ZF-2001 вакцинасидан фавқулодда фойдаланишга рухсат бериш ишлари олиб бориляпти. Мазкур вакцинадан фойдаланишда Ўзбекистонга устуворлик берилади.

Маълумот учун, ҳозиргача 6823 нафар кўнгилли вакцинанинг 1-дозаси, 2556 нафар кўнгилли вакцинанинг 2-дозаси ва 6 нафар кўнгилли 3-доза билан эмланди. 


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

238

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг