Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши мураббийи эълон қилинди

Спорт

image

Фарғонанинг “Нефтчи” клуби бош мураббийи Виталий Левченко 2023 йил якунларига кўра, Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши мураббийи деб топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси матбуот хизмати хабар берди.

Ортда қолган мавсумда фарғоналиклар Ўзбекистон чемпионатида 5-ўринни қўлга киритди. 

“Совринга лойиқ кўрилганимдан мамнунман. Бу бизнинг жамоамиз мураббийлар штабининг ютуғидир. Биз жуда яхши мавсум ўтказдик. Кейинги мавсумда бу натижани янада яхшилашга ҳаракат қиламиз. “Нефтчи” мухлисларини соврин билан қутлайман”, дейди Левченко.

Мазкур совринга Левченкодан ташқари “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев ва “Пахтакор” клуби бош мураббийи Максим Шатских ҳам даъвогарлик қилганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи бўлиш учун якуний номзодлар учлиги эълон қилинганди. Шунингдек, “йилнинг энг яхши футзал мураббийи” бўлиш учун ҳам даъвогарлар маълум бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Нефтчи Виталий Левченко

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг