Суперлиганинг энг яхши мураббийи эълон қилинди
Спорт
−
02 Декабрь 2144 2 дақиқа
Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси бош мураббийи Виталий Левченко Ўзбекистон Суперлигасида ортда қолган мавсумнинг “Йилнинг энг яхши мураббийи” деб топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси матбуот хизмати хабар берди.
Украиналик мутахассис жорий мавсумда “Нефтчи” бошқарувида 24 йиллик танаффусдан сўнг мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Мутахассис бошчилигида фарғоналиклар мавсумни 64 очко билан якунлашга эришди.
Шу билан бирга, Фарғона жамоаси Суперлиганинг энг яхши мураббийи Виталий Левченкони истеъфога чиқарганини эълон қилди.
Клуб хабарида маълум қилинишича, жорий йилнинг 30 ноябрь куни Виталий Левченконинг “Нефтчи” клуби билан тузган шартномаси ниҳоясига етган. Шу билан бирга, “Нефтчи”нинг мураббийлар штабида Виталий Левченко билан бирга фаолият юритган Анваржон Норқулов, Андрей Анненков ва Фаррух Бердиевларнинг ҳам шартнома муддатлари якунланган.
Маълумот учун, 2022 йилда “Нефтчи” бош мураббийлигини қабул қилиб олган мутахассис бошқарувида 2022–2025 йиллар давомида жамоа 106 та расмий учрашув ўтказиб, 52 та ғалаба, 35 та дуранг ва 19 та мағлубиятни қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 ноябрь куни Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Навоийнинг “Қизилқум” клубини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 24 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон чемпиони бўлган эди.
Live
Барчаси