Ўзбек футболи ва футзалида йил мураббийи бўлиш учун номзодлар аниқ бўлди
Спорт
−
25 Декабрь 2023
3143Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан 2023 йил якунларига кўра, “йилнинг энг яхши мураббийи” бўлиш учун якуний номзодлар учлиги эълон қилинди.
Унга кўра, якунланиб бораётган 2023 йилги футбол мавсумида “Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи” бўлишга номзодларнинг якуний учлигидан “Насаф” клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев, Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари устозлари Жамолиддин Раҳматуллаев ва Равшан Ҳайдаров ўрин олди.
Шунингдек, “Футзал бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи” бўлишга номзодлар ҳам эълон қилинди.
“Максам Чирчиқ” клуби бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов, ОКМК футзал жамоаси устози Александр Петров ва BMB клубида фаолият юритаётган Нодир Элибоев совринга даъвогарлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги энг яхши футболчиси бўлиш учун якуний номзодлар учлиги эълон қилинганди.
LiveБарчаси