Ўзбекистон чемпионатининг энг қиммат футболчиси маълум бўлди

Спорт

image

Германиянинг машҳур “Transfermarkt” портали Ўзбекистон чемпионатининг энг қиммат футболчилари рейтингини тузди. Рейтингда 1-ўринни Тошкентнинг “Пахтакор” клуби аъзоси Одилжон Ҳамробеков банд этди.

Манбага кўра, Ҳамробековнинг қиймати 1,2 миллион еврога баҳоланмоқда. Бу борада 2-ўрин “Навбаҳор” етакчиси Остон Ўруновга насиб этди. Ўруновнинг трансфер нархи 1 миллион еврони ташкил қилади. Кучли учликни яна бир “Пахтакор” аъзоси Ҳожиакбар Алижонов якунлаб берган. Унинг нархи ҳам 1 миллион евро.

Кучли бешликдан “Насаф” аъзоси Шерзод Насруллаев ва ОКМК футболчиси Хуршид Ғиёсов жой олган. Ҳар икки футболчи 900 минг еврога баҳоланмоқда.

Умумий ҳисобда топ-11 таликда “Пахтакор”нинг тўрт, “Навбаҳор”нинг уч ва “Насаф”нинг икки нафар аъзосини кўриш мумкин. Шунингдек, ОКМК ва “Сурхон” клубларининг 1 нафардан футболчиси Ўзбекистон чемпионатининг энг қиммат футболчилари ўн битталигига киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Пахтакор Навбаҳор Остон Ўрунов Одилжон Ҳамробеков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made