Ўзбекистон боғчаларида 3 соатликдан тортиб 24 соатликгача гуруҳлар очилади
Жамият
−
19 Декабрь 2019
5793Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Mирзиёев болаларни бир ёшдан боғчага беришга рухсат берувчи қонунни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳужжатга кўра, Mактабгача таълим ташкилотларида ўқув йили жорий йилнинг 2 сентябридан кейинги йилнинг 31 майигача бўлган даврни, ёзги соғломлаштириш даври жорий йилнинг 1 июнидан 31 августигача бўлган даврни ўз ичига олади.
Эндиликда мактабгача таълим ташкилотидаги гуруҳлар ёшга доир ёки ёшга доир бўлмаган тоифалар ва болаларнинг бўлиши давомийлиги бўйича тўлдирилиши мумкин.
Хусусан, мактабгача таълим ташкилотларидаги гуруҳлар уларда болаларнинг бўлиши давомийлигига қараб:
• Болалар қисқа вақт бўладиган гуруҳлар (кунига 3-4 соат);
• Tўлиқ кунли гуруҳлар (кунига 9, 10.5 ва 12 соат);
• Болалар кечаю кундуз бўладиган гуруҳлар бўлиши мумкин.
Шунингдек, мазкур қонунда мактабгача таълим ташкилотидагидаги гуруҳлар болаларнинг бўлиши давомийлигига кўра ажратилганда вақтдан ташқари болалар қисқа вақт бўладиган гуруҳларда - кўпи билан ўттиз нафар бола, болалар кечаю кундуз бўладиган гуруҳларда - кўпи билан йигирма беш нафар бола ўқитилиши ҳам белгилаб қўйилган.