Ўзбекистон билан чегара масаласи тугалланди, Тожикистон билан оз қолди – Жапаров
Олам
−
22 Май
4700Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан чегара масаласи тугалланди, Тожикистон билан оз қолди. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров маълум қилди.
“Худо хоҳласа, Ўзбекистон билан чегара масаласини якунладик, Тожикистон билан оз қолди, қийин музокаралар олиб борилмоқда, лекин биз яқинда Тожикистон билан чегара масаласига чек қўямиз, деб ўйлаймиз”, дейди Оқилбек Жапаров.
Унинг сўзларига кўра, сайлов олдидан Президент Садир Жапаровнинг шиорларидан бири Қирғизистон заминидаги қирғиз фуқароларига зулм қилинмаслиги эди.
“У (мамлакат раҳбари) бизга учта тамойилни белгилаб берди: биринчи тамойил, ким ҳудуд яхлитлигини истаса, у биз билан. Иккинчи тамойил – ҳеч кимни шимол ва жанубга, уруғ-аймоққа ажратмасдан халқнинг бирлигини сақлаш. Биз “Еримиз бир, Худойимиз бир” деган ҳар бир киши биланмиз. Учинчи тамойил – солиқ тўлаш”, дейди Оқилбек Жапаров.
Шунингдек, у Қирғизистон ҳудуд бўйича дунёда 73-ўриндалигини эслатиб ўтган.
“Юртимиз кичик, деганларга – 200 минг квадрат километрдан ортиқ еримиз бор, ҳудуд бўйича дунёда 73-ўриндамиз. Сув, музликлар, ерлар бор. 2030 йилга бориб дунё аҳолиси кескин ошади. 1,5 миллиард одам сув етишмаслиги туфайли иқлим мигрантига айланиши мумкин, шунинг учун биз ўз еримизни кўз қорачиғидек ҳимоя қиламиз. Бизга бировнинг ерлари керак эмас, лекин биз ўз еримизнинг бир сантиметрини ҳам ҳеч кимга бермаймиз”, дейди Жапаров.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 май куни Қирғизистон-Тожикистон чегарасида тожиклар ва қирғиз ҳарбий хизматчилари ўртасида отишма юз берган эди. Март ойи охирларида эса икки мамлакат умумий давлат чегараси бўйича келишиб олган эди.
LiveБарчаси