Ўзбекистон БАА элчиси қароргоҳига қилинган ҳужумга муносабат билдирди
Жамият
−
03 Октябрь
10792Аввалроқ, Бирлашган Араб Амирликларининг Хартумдаги элчиси қароргоҳига Судан армияси томонидан ҳужум уюштирилгани хабар қилинган эди. Бундай ҳужум қабул қилиб бўлмас ҳолат. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуоти котиби Аҳрор Бурхонов ОАВ саволига жавобан маълум қилди.
“Дипломатик ваколатхоналар аъзоларининг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган ҳар қандай хатти-ҳаракатларга йўл қўйиб бўлмайди”, деб ёзади Бурханов ўз Telegram-каналида.
Бунда ташқари, у дипломатик ваколатхоналар биноларининг дахлсизлигини сақлаш ва дипломатик фаолиятни тартибга солувчи қоидаларга қатъий риоя қилиш муҳим эканлигини билдирган.
Маълумот учун, БАА Ташқи ишлар вазирлиги 30 сентябрь куни Судан ҳарбий-ҳаво кучлари самолёти БАА элчиси қароргоҳига ҳужум уюштиргани ҳақида хабар берган ва ҳужумни қоралаб, бинога жиддий зарар етказилганини маълум қилган. Судан армияси бу айбловларни рад этиб, дипломатик миссиялар қароргоҳига ҳеч қандай зарба берилмаганини билдирган ва фақат “Тезкор ҳаракат кучлари” бўлган ҳудудларга ҳужум қилинаётганини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Исроилнинг Сурия пойтахти Дамашқдаги Эрон консуллиги биносига уюштирган ҳаво ҳужумини кескин қоралаганди.
LiveБарчаси
Путин Тўқаевга ҳам ҳамдардлик билдирди.
28 Декабрь