Ўзбекистон аёллар ўртасида Осиё кубогига мезбонлик қилиши мумкин
Спорт
−
15 Март
4111Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) аёллар қўмитаси бугун, 15 март куни Тошкентда ўтказилган йиғилишда аёллар ўртасидаги 2026 йилги Осиё кубогини Австралияда, 2029 йилги Осиё кубогини эса Ўзбекистонда ўтказишни тавсия қилди.
Ҳозирча бу борада якуний қарор қабул қилинмаган. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам ҳалигача ОФКга тегишли ҳужжатларни тақдим этмаган, шундан сўнг тавсиянома қарорга айланади.
Қайд этиш жоиз, айни вақтга келиб 2029 йилги Осиё кубогига мезбонлик қилиш бўйича Ўзбекистондан бошқа номзод йўқ.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Осиё кубоги мезбонлиги учун аризасини қайтариб олгани хабар қилинганди.
Ўтган йили Австралия Жаҳон чемпионати ўйинларига мезбонлик қилган ва мутахассисларнинг фикрича, бу мамлакат иқтисодиётига бир миллиард АҚШ долларига яқин даромад келтирган. Шунга ўхшаш бир қатор сабабларга кўра, 2026 йилги Осиё кубоги мезбонлиги “яшил қитъа” вакилларига ишониб топширилади.
LiveБарчаси