Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Осиё кубоги мезбонлиги учун курашдан чиқди
Спорт
−
24 Февраль
16683Ўзбекистон ва Саудия Арабистони футбол федерациялари 2026 йилги аёллар ўртасидаги Осиё кубогига мезбонлик қилиш бўйича ўз аризаларини қайтариб олди. Бу ҳақда “Insideworldfootball” хабар берди.
Манбага кўра, Ўзбекистон ҳам, Саудия Арабистони ҳам мусобақага мезбонлик қилиш борасида кучли ишонч ва амбицияларга эга, бироқ Ўзбекистон ёш гуруҳлари бўйича бир қанча Осиё чемпионатларига мезбонлик қилган бўлса, Саудия Арабистони ҳозирда аёллар ўртасидаги минтақавий чемпионатни ўзида қабул қилмоқда.
Ўтган йили Австралия Жаҳон чемпионати ўйинларига мезбонлик қилган ва мутахассисларнинг фикрича, бу мамлакат иқтисодиётига бир миллиард АҚШ долларига яқин даромад келтирган. Шунга ўхшаш бир қатор сабабларга кўра, Осиё кубоги мезбонлиги “яшил қитъа” вакилларига ишониб топширилади.
Апрель ойида Осиё кубоги мезбонлиги расман Австралияга берилганлиги эълон қилиниши режалаштирилган.
Маълумот учун, Осиё кубоги 2026 йилда ўтказилади. Мусобақа 2027 йил ёзда бўлиб ўтадиган Жаҳон кубогига саралаш вазифасини ҳам ўтаб беради.
LiveБарчаси