Ўзбекистон-Австралия ўйинини япониялик ҳакамлар бошқаради
Спорт
−
22 январ 2024 12228 1 дақиқа
Жорий йилнинг 23 январь кунида Қатар мезбонлик қилаётган Осиё кубогининг 3-тури доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралияга қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашувни япониялик Араки Юсуке бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди.
Юсукега қанотларда ҳамюртлари Миҳара Жун ва Такаги Такуми ёрдам беради. Захира ҳаками сифатида эса хитойлик Ма Нинг ишлайди.
Баҳсда Ўзбекистон кўк, Австралия эса сариқ рангли либосларда ҳаракатланади. Ўзбекистон терма жамоаси посбони қора рангли либосда майдонга тушади.
Маълумот учун, Ўзбекистон-Австралия ўйини 16:30 да старт олади. Баҳсда “Ал-Жануб” стадиони мезбонлик қилади.
Live
БарчасиТиббий хизматлар ҳажми 3 карра ошди
28 август
Мактабларда қамров 78 фоизга оширилди
28 август