Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпиони бўлди
Спорт
−
12 Февраль 2025 6321 1 дақиқа
Футбол бўйича Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Бангладешда ўтган Осиё чемпионати ғолибига айланди.
Бугун, 12 февраль куни финал баҳсида Ўзбекистон терма жамоаси Индонезияни йирик 6:0 ҳисобида мағлуб этиб, олтин медалларга эга чиқди. Ушбу жамоалар гуруҳ босқичида ҳам тўқнаш келган ва ўшанда Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси 8:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар Индонезияни 8:1, Непални 13:0, мезбон Бангладешни 3:0, Ироқни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, етиб келди. Шунингдек, Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси 5 карра Жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Live
Барчаси
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли 3 та MQ-9 Reaper дрони Эрон ҳудудидаги операция вақтида йўқотилди
11:04
АҚШ ва Исроилнинг Теҳронга берган зарбалари оқибатида турар жой бинолари ҳам зарар кўрди – Эрон ТВ.
10:28