Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпиони бўлди

Sport

−

image

Футбол бўйича Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Бангладешда ўтган Осиё чемпионати ғолибига айланди.

Бугун, 12 февраль куни финал баҳсида Ўзбекистон терма жамоаси Индонезияни йирик 6:0 ҳисобида мағлуб этиб, олтин медалларга эга чиқди. Ушбу жамоалар гуруҳ босқичида ҳам тўқнаш келган ва ўшанда Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси 8:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар Индонезияни 8:1, Непални 13:0, мезбон Бангладешни 3:0, Ироқни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, етиб келди. Шунингдек, Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси 5 карра Жаҳон чемпиони ҳисобланади.


Author

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends