Осиё чемпионати. Финалда жанг қилган 2 ўзбекистонлик боксчи мағлуб бўлди
Sport
−
09 April 7861 1 minute
Монголияда бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун, 9 апрель куни Ўзбекистон терма жамоасининг икки вакили олтин медаль учун курашда имкониятни бой бериб қўйди.
-75 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Азиза Зокирова хитойлик Бао Цзига қарши жангда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса, -80 кг вазн тоифасида қозоғистонлик Надежда Рябецда Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир вакили Руҳшона Парпиевани 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа ҳар иккала ўзбекистонлик боксчи турнирнинг кумуш медаллари билан кифояланадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 6-7 апрель кунлари бўлиб ўтган ярим финал баҳсларида -57 кг вазн тоифасида жанг қилган Нигина Ўктамова ва -60 кг вазн тоифасида Абдураҳмон Маҳмуджонов, +80 кг вазнда Олтиной Сотимбоева ва -70 кг вазнда Ойша Тоирова мағлуб бўлиб бронза медалларга эга чиққанди.
Эслатиб ўтамиз, ўшанда Ўктамова ярим финал баҳсидан сўнг ҳакамлардан норози эканлигини билдирганди.
Рамазон Усанов
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August