Ҳакамлар ҳақида гапиришни истамайман – Нигина Ўктамова
Спорт
−
07 Апрель 2915 1 дақиқа
Монголиянинг Улан-Батор шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг ярим финал баҳслари қизиқарли давом этмоқда. Ушбу босқичда рингга чиққан ўзбекистонлик боксчи Нигина Ўктамова ҳиндистонлик Жасминга қарши курашиб, очколар эвазига (2:3) рақибига имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа Ўктамова бронза медали билан кифояланди.
QALAMPIR.UZ боксчи билан боғланиб, унинг мусобақа ҳақида фикрларига қизиқди.
“Турнир ҳар доимгидан-да жуда яхши ўтмоқда, ҳар бир вазн тоифасида Осиёнинг энг яхши боксчилари, Олимпиада ва Жаҳон чемпионлари қатнашмоқда. Ҳакамлик ҳақида эса гапиришни истамайман”, дейди Ўктамова.
Шунингдек, бугун, 7 апрель куни ярим финал доирасида рингга чиққан Абдураҳмон Маҳмуджонов қозоғистонлик Оразбек Ассилкуловга (2:3) имкониятни бой бериб қўйди. -75 кг вазн тоифасида Жавоҳир Абдураҳимов, -80 кг вазн тоифасида Фазлиддин Эркинбоев ва -85 кг вазн тоифасида курашган Жасурбек Йўлдошев рақибларидан устун келиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
Live
Барчаси