Ўзбекистон аҳолиси ҳар куни 2 мингга кўпайяпти
Жамият
−
31 Октябрь 2023
6694Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 2,1 минг кишига ошмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълум қилди.
Маълумотларга кўра, 2023 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 36 миллион 599 минг 764 кишини ташкил этган. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига қараганда 2,2 фоизга кўп.
Мамлакат аҳолиси 2023 йил бошидан буён 574,8 минг кишига кўпайган. Бу ҳар бир ойда ўртача 64 минг чақалоқ туғилганини англатади. Бу кўрсаткич доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 2,1 минг кишига ортаётганини кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 октябрь ҳолатига Тошкент шаҳрида яшовчи доимий аҳоли сони 3 млн 20,5 минг кишини ташкил этганди.
LiveБарчаси