Пойтахт аҳолиси 3 миллиондан ошди
Бу қизиқ
−
12 Октябрь 2023
40582023 йил 1 октябрь ҳолатига Тошкент шаҳрида яшовчи доимий аҳоли сони 3 млн 20,5 минг кишини ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Шундан:
- эркаклар сони – 1481,9 минг;
- аёллар эса 1538,6 мингни ташкил этган.
Маълумотларга кўра, пойтахт аҳоли сони илк бор – 1960 йилда 1 миллион, 1985 йилда 2 миллион, ҳозирги кунга келиб 3 миллиондан ошди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистон доимий аҳолиси сони бўйича дунёда 43-ўринда туриши ҳақида хабар берган эдик.