Ўзбекистон аҳоли сони кўп давлатлар 50 талигига кирди
Жамият
−
29 Январь 2022
14471Ўзбекистон доимий аҳолиси сони бўйича дунёда 43-ўринда туради. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси маълумотларига таяниб, Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Статқўм кўра, Ўзбекистон Республикасида жорий йилнинг 1 январь ҳолатига доимий аҳоли сони 35 млн 271 минг 3 кишини ташкил этган. Бу ўтган йилга нисбатан 712,4 минг кишига ёки 2,1 фоизга кўп.
Мос равишда аёллар сони 346,6 минг кишига ёки 2 фоизга, эркаклар сони эса 365,7 минг кишига ёки 2,1 фоизга ошган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси маълумотларига кўра 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига ер юзидаги жами аҳоли сони 7 млрд 875 млн кишини ташкил этган.
Ўзбекистон Республикаси аҳоли сони бўйича мамлакатлар ўртасида 43-ўринда қайд этилган.
LiveБарчаси