Ўзбекистон Африкадаги яна бир давлат билан дипломатик алоқа ўрнатди
Жамият
−
27 Сентябрь
3282Ўзбекистон Жанубий Африканинг Ботсвана давлати билан дипломатик алоқа ўрнатди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Қайд этилишича, Нью-Йоркда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Ботсвана ТИВ раҳбари Лемоганг Квапе қўшма коммюникени имзолаган.
“Ботсванани йиллар давомида жадал иқтисодий ўсишга эришиб келаётганини юксак баҳолаймиз. Икки мамлакат давлат ва хусусий сектор вакиллари ўртасида фаол ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдик”, дейди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири.
Маълумот учун, жорий ҳафтада Ўзбекистон Кабо-Верде, Сейшел ороллари ва Брунди билан дипломатик алоқалар ўрнатганди. Ботсвана билан алоқалар ўрнатилиши билан Ўзбекистон дипломатик муносабатлар ўрнатган давлатлар сони 153 тага етди.
LiveБарчаси