Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни тиклади
Олам
−
13 Январь 2022
5897Аввалроқ, Афғонистон миллий электр компанияси (DABS) Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси экспортини келишувсиз 60 фоизга қисқартирганини даъво қилган эди.
Ўзбекистон томони бу ҳолатни “техник муаммолар” билан изоҳлаб, Талимаржон иссиқлик электр станциясида техник хусусиятдаги муаммолар аниқлангани туфайли экспорт ҳажми камайганини айтганди.
Бугун, 13 январь куни эрталаб DABS Ўзбекистон электр энергиясини зарур ҳажмда етказиб беришни қайта тиклаганини хабар қилди.
Маълумот ўрнида, Афғонистон электр энергиясининг катта қисмини Марказий Осиё давлатларидан, хусусан, Ўзбекистон ва Тожикистондан сотиб олади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь